Узум экспорти жадал суръатлар билан ошиб бормоқда, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 сентабр ҳолатига Ўзбекистондан 65,5 минг тонна узум экспорт қилинган бўлиб, умумий қиймати 56,3 миллион АҚШ доллари, умумий қиймати 4,2 миллион Ақш доллари бўлган 8,1 минг тонна майиз экспорт қилинган. Ушбу экспорт кўрсаткичлари унинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробар ўсишидан далолат беради.
Қайд этилишича, жорий йилда узум дунёнинг 14 давлатига, жумладан, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Белеарус, Латвия, Бирлашган Араб Амирликлари, Эстония ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда.
Прогнозларга кўра, жорий йилда 1,8 миллион тонна узум етиштириш кутилмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 122 минг тоннага кўпдир.