Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги ҳайвонот боғи ходими айиқ ҳужуми оқибатида вафот этди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 3-январь куни соат 16:00 да содир бўлган. Ҳайвонот боғи ходими А. Г. уни боқиш учун айиқ тўсиғига кирган. Ҳайвон унинг олдига югурган ва унинг бўйнини тишлаган. Эркак олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
2018 йилнинг декабр ойида худди шу ҳайвонот боғида қўриқчига икки шер ҳужум қилган эди. Ўша пайтда ҳайвонот боғи ҳали расман очилмаган эди.