Ангренда ўз жонига қасд қилди: собиқ ҳоким ўринбосари ўзини отиб ўлдирди

Ҳокимликнинг марҳум ходими тўрт фарзанднинг отаси бўлиб, бир ойгина ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа кеча, 2 декабр куни содир бўлган.

Ангрен шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Беҳзод Назаров ўқотар қурол (милтиқ) билан ўзини отиб, ўз жонига қасд қилди.

Октябр ойи охирида ҳоким ёрдамчиси этиб тайинланган марҳум 30 ноябр куни ўз ихтиёри билан истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган. Унинг отаси 4 ой олдин вафот этган. У отасини олимидан кейин тушкунликка тушган эди.

Маълум қилинишича, собиқ ҳоким ёрдамчисининг ўлимида шубҳали ҳолатлар йўқ.