Қаршида маҳаллий ҳокимият томонидан бир неча гектарлик боғни йуқ қилиш уринишларига маҳаллий аҳоли анчадан бери қаршилик кўрсатиб келади. Бироқ, уларнинг уринишлари бесамар кетди, муаммо юзага келгунча ҳеч ким шикоят ва мурожаат билан қизиқмади.
Қарши шаҳар ҳокимлиги (Ўзбекистон Қашқадарё вилоятининг маъмурий маркази) кичик саноат зонасини яратиш учун 10 гектар майдонда 2874 та дарахтни қириб ташлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Дарахтлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекциясининг хулосасисиз йуқ қилинди. Ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ўтказилди. Ва боғ аллақачон ер юзидан ғойиб бўлди.
Экология бўйича давлат қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаевнинг айтишича, бугунги кунгача дарахтлар илдизи билан суғорилган ер аҳолининг фойдасида бўлган. “Одамлар участкаларни бўлишиб олишди, аммо ер олиш тўғрисидаги ҳужжатлар ҳали топилмади. Агар бу ер уй участкалари бўлса, унда мевали дарахтлар аҳолининг мулки ҳисобланар эди, шунда улар дарахтларни ўз хоҳишига кўра кесишлари мумкин эди. Ҳеч қандай ҳужжат йуқлиги сабабли дарахтлар табиатнинг мулки ҳисобланади», деди у.
Бундан ташқари, Абдуллаев ушбу вақт давомида ушбу жой ҳокимиятнинг захира ерлари ҳисобланганлигини айтди. “Аслида бу ҳокимлик томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар деб ҳисобланади. Агар бу захира ер бўлса, у ҳолда аҳолига фойдаланиш учун берилмаслиги керак”, — деди матбуот котиби.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда истиқболли саноат зонаси ҳудудидаги дарахтларни йуқ қилиш бўйича аҳолидан мурожаат келиб тушган эди. Ахборот воситаларида хабар қилинганидек, 13 январ куни Буюк Турон маҳалласининг 200 га яқин аҳолиси аэропорт томон йулни кесилган дарахтлар билан тўсиб қўйишди.
Шундай қилиб, улар шаҳар маъмуриятининг улар томонидан 12 гектар майданга экилган мевали ва манзарали дарахтларни йуқ қилиш ва уларнинг ўрнига саноат зонасини жойлаштириш режасидан норозилигини билдирдилар.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шаҳар раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва воқеа содир бўлган жойга келган йигирмадан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари намойишчиларга босим ўтказиб, йулни тозалаб, намойишчилар орасидан уч аёлни полиция бўлимига олиб боришган.