Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 16 ёшли ўсмирлар компютер клубини ўмариб, 85 миллион сўм пул олган.
Жорий йилнинг 28-январ куни Наманган шаҳрида яшовчи 38 ёшли шахс ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, кечаси кимдир компютер клуби калитини олиб, у ердан жами 85,064 млн. сўмни ташкил этади.
Мазкур ҳолат юзасидан 29 январ куни Наманган ИИБ Жиноят қидирув бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Наманган шаҳар касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчилари содир этганлиги аниқланган. Булар ота-онаси қарамоғида яшаётган 16 ёшли ўсмирлардир.
Ушбу иш бўйича тергов ҳали якунлангани йуқ.