Офисдан ноутбук ўғирланган

Чилонзор вилояти Ички ишлар бошқармаси Тошкент шаҳридаги офис биноларидан бирида ноутбук ўғирлангани ҳақида хабар берди.

Хусусан, 21 ёшли Шаҳзод Г. ариза билан мурожаат қилгани, 24 апрел куни соат 07.30 лар атрофида номаълум шахс офис эшиги очиқлигидан фойдаланиб, қиймати 400 доллар ноутбукни ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар берган. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми («Ўғирлик») билан жиноят иши қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида ўғирликда гумон қилинувчи шахс аниқланиб, 24 соат ичида ушланди. Бу 41 ёшли Станислав Ш. бўлиб чиқди. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Шахсий нарсаларингизга нисбатан ҳушёр ва эҳтиёт бўлинг. Қимматбаҳо буюмлар ва пулларни қаровсиз қолдирманг.