Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Амирсой» дам олиш маскани томон кетаётган автомобил ёниб кетди.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу 12-июн куни соат 12:31 да содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги постига автомобилда ёнғин чиққани ҳақида қўнғироқ келиб тушди.
Соат 12:48да воқеа жойига 1 нафар ўт ўчириш-қутқарув гуруҳи етиб борган, улар соат 12:51 да ёнғинни аниқлаб, 13:05 да ўчиришни якунлаган.
Машинадаги ёнғинга айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум қилинмаган, сабаблари ҳали аниқланмаган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмади ва жабрланмади.