Ўзбекистон Республикаси пойтахтида содир бўлган ЙТҲ натижасида BMW ҳайдовчиси ва йўловчиси касалхонага ётқизилди.
Марказий ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 20 апрел куни соат тахминан 07:30 ларда Мирзо-Улуғбек тумани Ниёзбек кўчасида «International House Tashkent» академик лицейи рўпарасида BMW русумли автомашинанинг 28 ёшли ҳайдовчиси тезлик чегараси ўтиб кетган ва бошқарувни йўқотган.
Натижада автомобил йўл четидаги дарахтга бориб урилган ва ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи ва салонда бўлган йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан милиция ходимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.