Тошкентда орқага кетаётган Captiva автомобили икки ёшли болани уриб юбориши оқибатида вафот этди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги ҳовлилардан бирида тескари йўналишда ҳаракатланаётган Captiva кроссовери ҳайдовчиси (55 ёш) икки ёшли болани уриб юборди ва у олган жароҳатлари туфайли вафот этди.
Ҳодиса 14-февраль куни соат 16:00 атрофида Белтепа маҳалласида содир бўлган, деб хабар берди пойтахт ИИБ матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.