Тошкентда фуқаро уйида қопларда наркотик сақлаган

Ўзбекистон пойтахтида 45 килограмм марихуана гиёҳвандлик моддасини ноқонуний сақлаган фуқаро қўлга олинди.

Тезкор ходимлар Тошкент вилоятида яшовчи фуқаронинг уйидан саккизта қоп ва икки қути гиёҳванд моддаларни топдилар.

Бу ҳақда маҳаллий Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уйни текширишни давом эттириб, уйнинг томидан гиёҳванд моддаларнинг яна бир қисмини топдилар. Экспертиза натижаларига кўра, у умумий оғирлиги 45 кг ни ташкил этувчи марихуана эканлиги маълум бўлди.

Хавфли топилманинг эгаси қўлга олинди, унга гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида ноқонуний равишда тайёрлаш, сотиб олиш ва сақлаш айби билан 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, ўтган йилнинг ноябр ойида Тошкентда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси дастури имзолангани хабар қилинганди.

У Марказий Осиё мамлакатлари учун мўлжалланган. Дастурнинг амал қилиш муддати 2022-2025 йиллар, бюджети 90 миллион доллар.