Тошкентда ЙТҲ: бир аёл вафот этди

Пойтахтнинг Олмазор туманида Нексия ҳайдовчиси томонидан йул ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида йуловчи аёл ҳалок бўлган ЙТҲ содир бўлди.

Йул-транспорт ҳодисаси 22-октабр куни эрталаб Тошкентнинг Олмазор туманидаги Камарнисо кўчасида содир бўлди, деб хабар беради ИИВ ДЙҲХБ матбуот хизмати.

ДЙҲХБ маълумотларига кўра, Нексия-3 ҳайдовчиси Аъло В. (2002 йилда туғилган) қарама-қарши йулга чиқиб, Забихулла Ҳ. (1958 йилда туғилган) бошқарган Спарк билан тўқнашган. Тўқнашув натижасида Спарк йуловчиси, 1968 йилда туғилган Манзура Ҳ. тан жароҳатлари туфайли вафот этди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Йул ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларини ишлатиш қоидаларини бузиш, одам ўлишига олиб келган) билан жиноят иши қўзғатди.