Тошкентда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи қўлга олинди.
Бўлим бошлиғини қўлга олиш чоғида унинг автомашинасидан фуқародан ҳарбий гувоҳномани ноқонуний равишда бериш эвазига 600 АҚШ долларини олганлигини кўрсатувчи ашёвий далил топилди.
Шунингдек, Сирдарё вилоятидаги бандликка кўмаклашиш марказларидан бирининг директори МЧЖ раҳбаридан корхона фаолиятини текширмасликни ваъда қилиб, 300 АҚШ доллари талаб қилгани маълум бўлди.
Илгари 2 миллион сўм олган эди. Бироқ амалдор ўз ишхонасида қолган 1,4 миллион сўмни олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда иккала мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.