Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлган яна уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди.
Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консуллиги хабар берди.
11-февраль куни Ўзбекистонга юборилган икки фуқаро – Қаҳрамонмарашда яшовчи 40 ёшли Н.M. ва Хатайда 56 ёшли У.X.нинг жасади топилгани маълум бўлди.
Эртаси куни Шанлиурфада вафот этган 42 ёшли М. B.нинг жасади Истанбулдан Тошкентга жўнатилди.
Ҳозиргача жабрланганларнинг умумий сони тўрт кишига етди.