ЎзР Ички ишлар вазирлигига берилган маълумотларга кўра, ўтган тўққиз ой давомида мамлакатда 850 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.
Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари:
27 килограмм героин ва афюн
106 килограмм гашиш
406 килограмм марихуана
309 килограмм кўкнори
10 килограмм ҳар ҳил психотроп моддалар
Шу вақт ичида мамлакатда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 3,9 мингдан ортиқ жиноятлар аниқланган.
Улар орасида:
1460 та – гиёҳванд моддаларни сақлаш
1126 та – гиёҳвандлик воситаларини сотиш
1243 та – тақиқланган ўсимликларни этиштириш
124 та – контрабанда