Ўзбекистонлик киши рус полиция ҳодимларига ҳужум қилди

Ўзбекистон фуқароси ўғирлик қилаётган вақтда қўлга олинди. Гумондор болта билан уларга ҳужум қилгани учун полиция ўқ узишга мажбур бўлган.

Россия матбуоти хабарига кўра, воқеа 10-дан 11-октабрга ўтар кечаси содир бўлган. Маҳаллий аҳоли полицияга хабар беришича, Лосево қишлоғидаги уйлардан бирида ўғри фаолият юритган. Воқеа жойига етиб келган политсия ходимлари уйда биринчи қават деразасидан ўғирланган нарсаларни ташлаётган кишини топдилар.

Полицияни пайқаган ҳужумчи иккинчи қаватга қочиб, у ердаги бир хонага қулфланган. Бироз вақт ўтгач, у қўлида болта билан кўчада қолган политсиячиларга иккинчи қаватдаги деразадан сакраб тушди.

Бу одам полициянинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва офицерлардан бирига болта билан урмоқчи бўлган. Полициячи икки марта ҳавога ўқ узди, сўнг ўзини гумонланувчига қарши ҳимоя қилди. Натижада, ўқ ҳужумчининг думба қисмига теккан ва у юмшоқ тўқимасидан шикастланган ҳолда касалхонага ётқизилган.

Гумонланувчи 48 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган. Энди унинг Россияда бўлишининг қонунийлиги аниқланмоқда, жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.