Жиззах: 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бош прокуратура хабарига кўра, Жиззахда ис газидан заҳарланиш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани маълум бўлди.

Жасадлар 31 январь куни Сайилгўх кўчасидаги уйлардан бирида топилган. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари талабалардир.

Мутахассислар турар-жой ҳудудидаги иситиш тизими хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини қайд этди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» банди (хизматдаги эҳтиётсизлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.