Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати томонидан ош тузи ишлаб чиқарувчи корхоналарда текширувлар ўтказилди.
Натижада 11 корхона ўз фаолиятини тўхтатди: улар ёдлаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилмаётгани маълум бўлди.
АИМК да бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков 69 та текширув ўтказилгани, ош тузидан 178 та намуна олинганини маълум қилди.
Лаборатория таҳлиллари шуни кўрсатдики, намуналарнинг 58 таси ёки 32,5 фоизи белгиланган стандартларга жавоб бермайди.
Натижада 74,8 тонна ош тузи қайта ишлашга жўнатилди. 56 нафар масъул шахсларга нисбатан тегишли баённомалар расмийлаштирилиб, судларга тақдим этилган.