Индонезиядаги зилзила: қутқарувчилар яна 100 кишининг ўлганини топди

Индонезиянинг Ява оролида бир кун аввал содир бўлган кучли зилзиладан кейин кенг кўламли қутқарув операцияси давом этмоқда. Кун давомида юздан ортиқ ўлик топилди. Associated Press агентлигининг 22-ноябрь, сешанба кунги хабарига кўра, ҳозир қурбонлар сони 268 кишини ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, қурбонлар сони ортиб боради, чунки кўплаб маҳаллий аҳоли бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Ҳалок бўлганлар орасида мактабда ўқишни эндигина тугатаётган ва бинолар вайроналари остида ҳалок бўлган болалар кўп. Мингдан ортиқ одам яраланган.

Ҳозирда қутқарув ишлари жами аҳолиси 2,5 миллиондан ортиқ бўлган шу номдаги туман маркази Чианжур шаҳрида жамланган.