Бугун соат 04:20 дан бошлаб Самарқанд халқаро аэропортида об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқаришга вақтинчалик чеклов жорий этилди.
Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, кўриниш 1000 м, ўртача қор, ҳарорат -5 даража, ишқаланиш коэффициенти 0,28.
Самолётларни қабул қилиш ва қўйиб юбориш бўйича чекловлар маҳаллий вақт билан соат 13:00 гача давом этади.
«Аэропортнинг ерда хизмат кўрсатиш хизматлари барча зарур чораларни кўрмоқда. Бир неча соат давомида учиш-қўниш йўлаги ва такси йўлакларини махсус техника ва кимёвий реагентлар ёрдамида тозалаш ишларини тўхтатмайди.”-дейилади хаббарда.