Самарқандда радиоактив қурилма сотишга уринган фуқаролар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида радиоактив қурилмани сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

Андижон вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан бир неча бор судланган М.С., унинг шериги андижонлик Р.С. ва Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.O. жиноий гуруҳни бирлаштириб, улар дарҳол кўп пул топишга қарор қилишди.

Қайд этилишича, Р.С. жиноий шериги М.С.нинг таклифига кўра, Андижон вилоятидаги дўстидан олинган, гўёки ҳарбий мақсадларда фойдаланилган радиоактив ва заҳарли воситаларни Самарқанд шаҳрига олиб келган ва ишончли харидор топилгунга қадар Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида яшаб келган.

Кейинчалик М.С. орқали таниши Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.O. ушбу қурилмаларни маҳаллий аҳолига жами 1 миллион АҚШ долларига сотишга рози бўлиб, 200 000 АҚШ доллари миқдорида аванс сўраган. Жиноятчилар таркибида 1 кг симоб бўлган қўлбола қурилмани маҳаллий аҳолидан 200 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтида жиноят устида ушланган.

Жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.