Чехияда “Делта” штаммининг янги варианти топилди

Европада Делта штаммининг яна бир варианти AY.4.2 тарқалиши қайд этилган. Чехия Республикасида учта касалланиш ҳолати аниқланган.

Бу ҳақда iDnes хабар берди.

Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази вируснинг ушбу вариантини эмлаш ёки даволанишга нисбатан чидамлироқ ёки йуқлигини аниқлаш учун аллақачон ўрганмоқда.

“AY.4.2 субвариантининг тарқалиши ҳозир диққат билан кузатилмоқда. Уларнинг тарқалиши Европа мамлакатларида, масалан, Буюк Британияда бироз ошиб бормоқда. Тадқиқот натижаларига кўра, вируснинг ушбу варианти фаолроқ узатилади, аммо Делтанинг бошқа навлари каби антикорларга тахминан бир хил қаршиликка эга, — деди Чехия давлат соғлиқни сақлаш институти директори Барбора Маккова.

Таъкидланганидек, Е484К мутатсияси энг катта ташвиш уйғотади. Чехия Республикасида бу вариант ҳали топилмаган.

«Чехия лабораториялари Делта мутацияси доирасида жами 7176 та намунани синовдан ўтказди ва уларнинг ҳеч бирида Е484К вариантини топмади», дейилади хабарда.