ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, Россиянинг “Спутник V” вакцинаси препарат бўйича қўшимча маълумотларни текширгандан сўнг 2022 йилдаёқ рухсат олиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге вакцинани тасдиқлашнинг мумкин бўлган вақтини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ЖССТ ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) вакиллари ноябр ойи охирида учрашиб, «Спутник V» ни тасдиқлаш масаласини муҳокама қилишган.
Ташкилот ваксинанинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича қўшимча маълумотларни сўради. Ушбу маълумотлар жорий йилнинг декабр ойи охиригача топширилиши кутилмоқда, шундан кўп ўтмай текшириш жараёни якунланади.
“Бу, албатта, сиёсат эмас. ЖССТ далилларга асосланган ташкилотдир. Вакцинани тасдиқлаш жараёни барча ишлаб чиқарувчилар учун бир хил бўлиб, улар бошқалар каби бир хил мезонларга жавоб бериши керак «, деди Клюге, COVID-19 дори-дармонларини тасдиқлаш жараёни сиёсийлаштирилганми ёки йуқми деган саволга.