Ўзбекистон ва Эрон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ҳажмини оширмоқда

Ўтган йили турли мамлакатлар ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ҳажми 44,9 миллион АҚШ долларига етди, бу сўнгги уч йил ичида беш баравар ошганини англатади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга ташрифи доирасида Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти (ММТИ) экспертлари Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (ТН ВЭД код 01-24 бўйича) савдосини таҳлил қилди.

Айни пайтда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида турли соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалигида ҳам ўзаро манфаатли алоқалар мавжуд.

2022-йил сентябр ойида ШҲТ саммитида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги мемрпандум имзоланган эди.

2022-йил октабр ойида Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва Эрон Картошка етиштирувчилар миллий ассоциацияси ўртасида илмий-амалий ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.

Фото: Ўзбекистон ва Эрон 1 миллиард долларлик савдо айланмасини мақсад қилган

Келажакдаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларидан бири Эрон қишлоқ хўжалигидаги ўз муаммоларини ҳал қилиш учун ишлаб чиққан технологияларни узатишдир.

Гап шўрланган тупроқлар муаммоларини ҳал етиш ва унумдорлигини ошириш учун биотехнологиялар, жумладан, органик ва микробиал ўғитлар, шунингдек, биологик пестицидларни қўллаш ҳақида бормоқда.

Халқаро савдо маркази (ХСМ) ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистондан Эронга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда ҳозирда фойдаланилмаган салоҳият 22,9 миллион долларни ташкил этади.

Ўзбекистон ва Эрон умумий товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказмоқчи.

Бунинг учун имтиёзли савдо тўғрисидаги шартнома имзолаш, шунингдек, икки давлат ҳудудларида ўзаро асосда Made in Iran ва Made in Uzbekistan кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган.