БАА “Ал-Амал” космик кемасини Марс орбитасига учирди, деб хабар бермоқда Муҳаммад бин Рашид номидаги космик марказ.
Маълумотларга кўра, аппаратни ишга тушириш бўйича олимлар гуруҳи 80% аёллардир.
Миссия раҳбари 33 ёшли Сара Ал-Амири, Бирлашган Араб Амирликларининг космик агентлиги раҳбари ва мамлакат ҳукуматидаги Юқори технологиялар вазирлиги раиси.
«Жамоа таркибига тажрибаси, узоқ иши ва лойиҳага қўшган шахсий ҳиссаси туфайли ушбу жойга муносиб аёллар киради», — деди Ал-Амири.
Маълумки, миссия Марс атмосферасини ўрганиш учун бошланган. Олимлар сайёрамиз об-ҳавоси ва унинг қадимий иқлими ўртасидаги боғлиқликни аниқламоқчи. Зонд Марсда икки йил давомида ишлаши керак.