Испанияда Кантабрия ва Кастилия аҳолиси сув тошқини остида қолди. Кўчаларни сув босган, темир йул алоқаси тўхтатилган.
Бу ҳақда маҳаллий Deia газетаси хабар бермоқда.
Испания шимолидаги Билбао шаҳрида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар бошланди. Кўчаларда тўхтаб турган машиналар бутунлай сувга ботиб кетган.
«Мен ит билан сайр қилгани бордим ва машинамни сув остида кўрдим», деди маҳаллий аҳолидан бири.
Хабар қилинишича, Испаниянинг жабрланган ҳудудларида темир йул алоқалари ҳам тўхтатилган.