Ливияда ҳарбийлар ҳукумат биносини эгаллаб олди

Триполидаги президент саройи Ал Самуд бригадаси баталёнига кирувчи қуролли шахслар томонидан эгаллаб олинган ва 24 декабрда президентлик сайловлари бўлмаслигини эълон қилган.

Қўлга олиш 15-декабр, чоршанба куни кечқурун содир бўлган. Қуролли шахслар ҳукумат ва Мудофаа вазирлиги биноларини ҳам қуршаб олган, деб хабар берди Sky News Arabia.

Газетанинг ёзишича, мамлакат президентлик кенгаши раиси ва аъзолари уйларига бўлажак ҳужумлар ҳақида маълумот олгач, хавфсиз жойга эвакуатсия қилинган.

Қайд этилишича, давлат муассасаларини эгаллаб олишда иштирок этаётган ҳарбийлар Ал Самуд бригадаси баталёнига киритилган. Улар аллақачон “Ливияда президентлик сайловлари бўлмайди, Триполидаги барча ҳукумат идораларини ёпамиз”, деб айтишган.

Тармоқ фойдаланувчиларига кўра, қуролланган одамлар барча муҳим инфратузилма объектларини эгаллаб олишади. Шунингдек, мамлакат ғарбидаги йирик шаҳарларда бир нечта ҳарбий қисмлар шай ҳолатга келтирилди.

Бўлаётган воқеалар фонида Триполининг бир қатор туманлари электр та’минотисиз қолган.