МАГАТЭ Украинадаги Чернобиль АЭС билан алоқа узилгани ҳақида хабар берди

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) маълумотларига кўра, 12 кундан бери Чернобыль АЭСнинг 100 дан ортиқ ходими босқиннинг биринчи кунида Россия қўшинлари томонидан босиб олинган электр станцияси тарк эта олмаяпти.

Агентликнинг ёзма баёнотида айтилишича, Чернобыль АЭС даги вазият ёмонлашмоқда.

Хабарда агентлик раҳбари Рафаэль Гроссининг сўзларидан иқтибос келтирилади: “Мен Чернобыль АЭС ходимлари дуч келган оғир ва стрессли вазият ҳамда бу ядро хавфсизлиги учун юзага келиши мумкин бўлган хавфлардан қаттиқ хавотирдаман”.

“Россия назорати остида ҳеч қандай кадр алмашинуви бўлмагани учун 210 га яқин техник ва маҳаллий хавфсизлик ходимлари АЕСда қарийб икки ҳафта давомида узлуксиз навбатчилик қилди”, — дейилади баёнотда.

Украина регуляторига кўра, улар чекланган миқдорда сув, озиқ-овқат ва дори-дармонларни оладилар ва уларнинг аҳволи ёмонлашмоқда. Бундан ташқари, МАГАТЕ энди барча ядровий материаллар жойида бўлишини таъминлайдиган мониторинг ускуналари билан алоқада эмас.

“Чернобыль АЭС маълумотларни масофадан узатувчи хавфсизлик мониторинги тизими билан алоқа узилди”, — дейилади нашрда.

У атом электр станцияси ҳудудидаги хавфсизлик камералари ишлаётгани, уларнинг баъзилари йуқолиб қолганига этибор қаратди. Агентлик мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Агентлик раҳбари халқаро ҳамжамиятни ушбу глобал муаммога зудлик билан аралашиб, ёрдам беришга чақирди.

МАГАТЭ раҳбари Рафаель Гроссининг айтишича, у Чернобыль АЭС ва Украинанинг ишлаётган атом электр станциялари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Украина ва Россия томонлари билан боғланган, экспертларнинг фикрича, очиқ можаро янада жиддийроқ оқибатларга олиб келиши мумкин.