Россия ҳарбийлари Украинанинг Мелитопол шаҳри устидан тўлиқ назорат ўрнатди, деб хабар бермоқда Россия ҳарбий бошқармаси.
“Россия Қуролли кучлари бўлинмалари Мелитопол шаҳри устидан тўлиқ назорат ўрнатди”, деди шанба куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал-маёр Игор Конашенков.
“Россия ҳарбий хизматчилари тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, Украина махсус хизматлари ва миллатчиларнинг провокацияларини истисно қилиш учун барча чораларни кўрмоқда”, — деди у.
Шанбага ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Мелитополга киришни эълон қилди.
«25-феврал куни кечқурун Азов (Украина) аҳоли пункти ҳудудига амфибия ҳужуми қўнгач, рус бўлинмалари юриш қилди ва қаршиликка дуч келмай, Мелитополга киришди», — деди Россия Мудофаа вазирлиги. .
Мелитопол — Запорожье вилоятининг жанубида, Азов денгизидан 50 км узоқликда жойлашган шаҳар. Бу минтақадаги иккинчи йирик шаҳар, аҳолиси тахминан 150 минг киши.