Virgin Galactic Holdings Inc. бугун, 16-феврал куни суборбитал рейсларга сайёҳлар учун чипталар сотуви бошлангани ҳақида баёнот берилди.
Компания жорий йил охиригача космик сайёҳларни жўнатишни бошлашни режалаштирмоқда. Биринчи босқичда минг киши орбитага чиқиши кутилмоқда, кейин эса масштаб кенгайтирилади. Учиришлар Ню-Мексикодан амалга оширилади, ҳар бир парвознинг давомийлиги 90 дақиқани ташкил қилади.
Чипта нархи 450 000 долларни ташкил қилади, шу жумладан 150 000 доллар депозит.. Шундай қилиб, компания чипталарни сотишдан 450 миллион долларгача пул ишлаши мумкин.
Virgin Galactic раҳбарияти эришилган ютуқларни ижобий баҳолайди. “Биз бизнесимиз ўсишини қўллаб-қувватлаш учун жозибадор ва самарали савдо моделини ишлаб чиқдик”, деди компания президенти ҳамда тижорат ва истеъмол операциялари директори Блер Рич.
Сешанба кунги савдо олдидан Virgin Galactic акциялари 12 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 8,1 долларни ташкил қилди.
Virgin Galactic аксиялари 2021-йил июн ойида компания асосчиси Ричард Бренсоннинг коинотга учишидан бироз олдин рекорд даражадаги 57,51 долларга етди. Ўшандан бери улар тахминан 86% йўқотдилар.