Когон компрессор стансиясида ишлар олиб борилмоқда

Когон магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли «КС-1» компрессор станциясида техноген авария юз берди.

Қисқа вақт ичида етказилган зарар бартараф этилиб, компрессор станцияси биноси қайта тикланди.

Металл конструкцияларни ўрнатиш пудратчи томонидан амалга оширилди. 2 сменада ташкил этилган ишларга 60 га яқин мутахассис ва 20 бирлик махсус техника жалб этилган.

Айни пайтда мавжуд қувурларни таъмирлаш ишлари якунланди, станцияга 4 та двигатель ўрнатилди. Электр тармоқларини ётқизиш ишлари ҳам ниҳоясига етказилди. Мутахассислар двигателни автоматлаштириш (КИПиА) бўйича ишларни тугатгандан сўнг устахона фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, станциянинг ёнғинга қарши сув тармоғи тўлиқ янгиланмоқда.