Шавкат Мирзиёев Нормат Турсуновни Навоий вилояти ҳокими лавозимига тавсия қилди

Бугун, 25 ноябр куни Навоий шаҳрида вилоят халқ депутатлари Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби.

Давлат раҳбари Навоий вилояти ҳокими лавозимига ўтган йилнинг ноябр ойидан буён мазкур вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқиновични тавсия қилди.

Учрашувда, шунингдек, номзоднинг вилоятни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасидаги режаларини тинглаш таклиф этилди.