Тошкентда янги бош имом-хатиб тайинланди

Тошкент шаҳрининг ҳозирги имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Уларга кўра, “Абу Сахий” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келган Абдуқаҳҳор Юнусов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йил октабр ойида Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Тошкент шаҳрининг янги бош имом-хатиби этиб тайинланган эди. У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Юнусобод тумани бош имом-хатиби лавозимида ишлаган.

Кейин Тошкент шаҳар собиқ бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров мусулмонлар идораси раиси, Ўзбекистон бош муфтийси бўлди.

2021-йил август ойи ўрталарида Мусулмонлар идораси раиси, Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов 71 ёшида оғир хасталик оқибатида вафот этди.