UNICEF Ўзбекистондаги собиқ раҳбари Мунир Маммадзода 200 га яқин ўзбекистонлик аёллар ва болалар ҳали ҳам Сурия лагерларида ва ўз ватанларига қайтишни кутишаётгани ҳақида маълумот берди.
Бу ҳақда унинг Ўзбекистондаги миссияси ўтган ҳафта якунланганидан сўнг эълон қилинди.
У Ўзбекистон ҳукуматига аёллар ва болалар ўз хоҳиши билан эмас, балки оғир аҳволга тушиб қолганини англаб, уларни вазият қурбони сифатида тан олгани учун миннатдорлик билдирди.
Бу одамларни ижтимоий инклюзия тамойиллари асосида қайта интеграция қилиш ечими муваффақиятли бўлди ва глобал даражада ижобий баҳоланди.
Маммадзода, шунингдек, Сурия лагерларидан қолган аёллар ва болаларни қайтариш жараёнини якунлашга чақирди ва якуний Меҳр кампаниясининг муваффақиятли ўтишига умид билдирди.

Фото: Мунир Маммадзода: Сурия лагерларида ўзбекистонлик 200 нафар аёл ва бола қайтишни кутмоқда
Унинг сўзларига кўра, 200 га яқин аёл ва болалар ҳамон Сурияда ва қайтишни кутишмоқда. Бу ноаниқлик шахсни аниқлашдаги қийинчиликлар билан боғлиқ, чунки уларнинг баъзилари икки фуқароликка эга ва қўшни давлатларга репатриация қилиниши мумкин.
Маммадзода, шунингдек, олдинги бешта Меҳр операцияси доирасида қайтарилган аёллар ва болаларни қайта интеграциялаш жараёнидаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.
У ушбу заиф гуруҳларнинг таълим ва жамиятга муваффақиятли мослашиши учун узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш ва ҳамроҳлик муҳимлигини таъкидлади.
2019-йилдан буён «Меҳр» 1, 2, 3, 4 ва 5-операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондан 531 нафар фуқаро (аёллар ва болалар) Ўзбекистонга қайтарилди. Бу саъй-ҳаракатлар оғир аҳволда қолганларга ёрдам беришга қаратилган бўлиб, охирги «Меҳр» операцияси 2021-йилда бўлиб ўтди.