Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган кун давомида мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Согʻлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 26-декабр куни республикада бир кунда яна 145 кишида коронавирус аниқланган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 46 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Жиззах вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар ва Сурхондарё вилояти — 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 7, Хоразм вилоятида 16 ва Тошкент вилоятида 34 нафарда COVID-19 инфекцияси аниқланган.
Ўтган сутка давомида Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус аниқланмади.
Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 195 377 нафарга етди ёки касалланганларнинг 98%.
Шунингдек, коронавирусдан иккита янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1481 нафарга етди.