Ўзбекистонда ҳокимликка номзодлар кўрсатиш тартиби ўзгартирилади

Ўзбекистонда маҳаллий даражада демократик тамойилларга асосланадиган ижро ҳокимияти органларини шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда 2022-2026-йилларда ривожланиш стратегиясини 2022-йилда амалга ошириш бўйича “Йул харитаси”да айтилган.

Хусусан, туман ва шаҳарлар ҳокими лавозимига номзодлар кўрсатиш тартибини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилган. Маҳаллий Кенгаш томонидан ҳокимликка номзодни унинг ҳудудий ривожлантириш дастурини ҳимоя қилган ҳолда тасдиқлаш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий вакиллик органлари билан, маҳаллий Кенгашларнинг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Ҳудудларда давлат органлари функцияларнинг “ваколат реестри” шакллантирилади, 500 дан ортиқ такрорий функсиялар оптималлаштирилади.

Ҳар бир топшириқни амалга ошириш, шунингдек, сарфланган маблағлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари жамият олдида катта масъулият юклайди.