Араб компанияси делегацияси объект инфратузилмаси, шунингдек, юк терминалини қуриш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида “Навоий” халқаро аэропортига етиб келди.
Аввалроқ, ўтган йилнинг охирида “Uzbekistan Airports ва Terminals Holding” холдинги араб компанияси Навоий халқаро аеропорти юк терминали назоратини ўз қўлига олиши ҳақида шартнома тузган эди. Ушбу ҳужжат Навоий аэропорти юк ташувчи узелини келгусида ривожлантириш учун ресурсларни бирлаштириш ташаббуси билан чиқди. Терминалс Ҳолдинг бунинг учун замонавий технологияларни таклиф этади, шунингдек, марказни ривожлантиришга сармоя киритишни режалаштирмоқда. Ушбу мавзу бўйича музокаралар сўнгги икки йил давомида, яъни араб компанияси ушбу лойиҳага қизиқиш билдирган пайтдан бери давом этмоқда.
Делегациянинг бу галги ташрифи чоғида меҳмонлар инфратузилма, махсус техника, омбор жиҳозлари, импорт қилинадиган товарларни қайта ишлаш жараёнлари ва божхона органлари билан олиб борилаётган ишлар, шунингдек, республикамизнинг юк ташиш соҳасидаги қонунчилиги билан яқиндан таништирилди. Маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, компания мутахассислари юк хабини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва юк рейсларининг энг истиқболли йуналишлари бўйича прогноз бериш ниятида.
Фото: В конце прошлого года Uzbekistan Airports и Terminals Holding заключили соглашение, что арабская компания возьмет в управление грузовой терминал международного аэропорта «Навои».
“Навоий” халқаро аеропортининг юк терминали 2008 йилда қуриб битказилди. У “Ўзбекистон ҳаво йуллари” Миллий авиакомпанияси ва Кореан Эйр авиакомпанияси ўртасидаги келишув асосида пайдо бўлган, бироқ бу шартнома фақат 2019-йилгача амал қилган. Ўтган йили “Ўзбекистон аэропортлари” реконструкция қилинди, юк терминали учун махсус жиҳозлар харид қилинди.
Эндиликда “Навоий” аеропортига ҳар ой 40 га яқин юк рейслари, жумладан, техник тўхташлар, юк ташиш, импорт ва экспорт ташувларини амалга оширади. Ўз юкларини Навоий маркази орқали жўнатадиган компаниялар MNG Kargo, Turkish Airlines, Silk Way. 2022-йил якунига кўра, Навоий аэропорти орқали 18,6 минг тонна юк ташилган.