Аргентина афсонавий футболчи билан хайрлашмоқда. Диего Марадона бугун эрталаб 60 ёшида вафот этди.
Афсонавий аргентиналик футболчи 60 ёшда эди
Марадона 30-октабр куни тиббий кўрикдан ўтиш учун Аргентина касалхонасига олиб борилди, аммо кейинчалик унинг миясида операция қилинганлиги эълон қилинди. Марадона касалхонадан чиқарилди.
Эҳтимол, ўлим сабаби юрак хуружидир.
Диего Марадона фаолияти давомида «Барселона», «Наполи», «Севиля», «Бока Хуниорс» клубларида ўйнаган. У Аргентина термасида 17 йил ўйнаб, 1986 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва 1990 йилги чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаган.
ФИФА веб-сайтидаги овоз бериш натижаларига кўра у 20-асрнинг энг яхши футболчиси деб топилди.