Ўртачирчиқ туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилояти ижро ҳокимияти тизимида янги кадрлар тайинлови бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ихтиёр Косимов Ўртачирчиқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Собиқ ҳоким Олимжон Нурматов соғлиги сабабли ўз лавозимини тарк этган.

Ихтиёр Косимов 1986-йилда Тошкент вилоятининг Янгийул туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.