Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ашхободга расмий ташрифи чогʻида Туркманистон президенти билан музокаралар оʻтказди.
Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Шундан сўнг мамлакатларимиз раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти Туркманистон раҳбарини ва қардош туркман халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Бетарафлик куни билан самимий табриклади.
Икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг октабр ойида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, халқаро кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон Президенти Туркманистоннинг ИҲТга самарали раислигини юқори баҳолади ва Ашхобод саммитининг муваффақиятли ўтишини тилади.
Шундан сўнг тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафини айланиб ўтдилар.