АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон бундан буён расмийлар диний эркинлик жиддий бузилишини қўллаб-қувватлайдиган мамлакат эмаслигини эълон қилди.
Мамлакатимиз АҚШнинг ушбу рўйхатида 2018 йилдан бери мавжуд.
Ўзбекистондан ташқари Судан ҳам кузатувлар рўйхатидан чиқарилди.
Ушбу қарор «ўтган йили [Ўзбекистон ва Судан] ҳукуматлари эришган муҳим, аниқ ютуқлар асосида» қабул қилинди. «Уларнинг қонунлар ва амалиётдаги дадил ислоҳотлари бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиб хизмат қилади», дейилади баёнотда.
Диний эътиқод эркинлигини сақлаш борасида ютуқларга эришгани учун Ўзбекистон 2018 йилнинг ноябридан бошлаб Махсус кузатувлар рўйхатига (Special Watch List) киритилган. 2006 йилдан 2017 йилгача мамлакат АҚШ версиясига кўра диний эркинликни бузувчилар рўйхатида бўлган.