Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон раҳбарлари минтақалараро ҳамкорликни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев 23-март куни Татаристон президенти Рустам Миннихонов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Татаристон ҳудудлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

– Икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ўртасида аввал еришилган келишувларга мувофиқ шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришнинг дастлабки салмоқли натижалари мамнуният билан қайд етилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва кўлами сифат жиҳатидан кенгаймоқда, қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Муҳим гуманитар дастурлар, жумладан, таълим ва маданият соҳасида ҳам амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Саноат кооперацияси, ахборот технологиялари, transport-логистика, фармацевтика ва туризм соҳаларидаги лойиҳаларни янада рағбатлантиришга алоҳида еътибор қаратилди.

Бундан ташқари, турли даражадаги фаол алоқаларни давом еттириш ва «Йўл харитаси» асосида ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувга еришилди.