Ўзбекистон ва Корея ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Кореянинг тегишли идоралари вазирлари oртасида мамлакатлар oртасидаги иқтисодий шерикликни ривожлантириш юзасидан музокаралар oтказилди.

25-октабр куни видеоконференция форматида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов ва Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Хон Нам Ки ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида коронавирус тарқалишига қарши курашиш, инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, қатор икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради ИТСВ матбуот хизмати.

Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди: томонларни қизиқтирган янги инвестиция лойиҳалари пакети шакллантирилгани, улар икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари мутахассислари томонидан ўрганилаётгани маълум қилинди.