Ўзбекистонда адлия вазирининг ўринбосари тайинланди

Бунгача Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Тўлқин Абдусатторов адлия вазири ўринбосари бўлди.

Бу ҳақда Интеллектуал мулк департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Абдусатторов 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Абдусатторов меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида кичик илмий ходим сифатида бошлаган.

2019-йил сентабр ойидан буён Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.