Ўзбекистонда фавқулодда вазият жорий этилди – қонун қабул қилинди

Олий Мажлис сенаторлари Республикада 4 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга фавқулодда ҳолат жорий этиш имконини берувчи “Фавқулодда вазият тўғрисида”ги қонунни маъқулладилар.

Шу пайтгача республикада фавқулодда ҳолат жорий этиш асосларини аниқ кўрсатувчи ҳуқуқий ҳужжат йуқ эди.

Эндиликда Ўзбекистонда реал ташқи таҳдид, мамлакат конституциявий тузуми ва ҳудудий яхлитлигига тажовуз, қуролли қўзғолон, тартибсизликлар, террорчилик ҳаракатлари, шунингдек, йирик офатлар, табиий офатлар, эпидемиялар табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар ва бошқа ҳолатлар юзага келганда алоҳида режим жорий этилиши мумкин.

Тегишли фармон Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланади – мазкур ҳужжат уч кун ичида парламент ҳар икки палатанинг қўшма мажлисига тасдиқлаш учун киритилиши керак. Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида жорий этилган фавқулодда вазиятнинг амал қилиш муддати ўттиз кундан, унинг алоҳида манзилгоҳларида эса олтмиш кундан ошмаслиги керак. Вазият барқарорлашмаса, президент фавқулодда ҳолатни яна бир муддатга узайтириши мумкин. Мазкур фармон парламент палаталарининг қўшма мажлисида ҳам тасдиқланиши керак.

Нима учун қонун қабул қилиш зарурати пайдо бўлди

2021-йил март ойида мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган эди. Сўнгра ҳужжатга берилган тушунтириш хатида мазкур лойиҳа коронавирус пандемиясининг дунёга тарқалиши контекстида халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда тайёрлангани таъкидланган.

Айрим депутатлар пандемиянинг дастлабки кунларида мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилиш ғояси жамиятда кенг муҳокама қилинганини, бироқ қонунчиликнинг йуқлиги бунга йул қўймаганини таъкидлади.