Араб Амирликлари ва Ўзбекистон махсус хизматларининг биргаликдаги тезкор ҳаракатлари натижасида Абу-Даби шаҳрида 16 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган террорчи қўлга олинди.
“Ўзбекистон Интерпол миллий бюролари ва Бирлашган Араб Амирликлари ходимлари томонидан ўтказилган қўшма тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Абу-Даби шаҳрида 49 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди”, — дейилади ички ишлар вазирлиги вакили хабарида.
2005-йилда Ўзбекистон ҳукумати ҳибсга олинган шахсни “терроризм”, “саботаж”, “жиноий ҳамжамият ташкил этиш” ва “оммавий мурожаат ёки оммавий тартибсизликлар уюштириш” моддалари бўйича халқаро қидирувга берган эди. 2006 йилдан буён ўзбекистонлик АҚШда яшириниб юрган.
Ички ишлар вазирлиги ходимига кўра, тахминан бир ой олдин Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қидирувдаги шахс Америкадан Араб Амирликларига кетгани ҳақида малумот олган. Ўзбекистон махсус хизматлари БАА ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда эркакни ҳибсга олди, ҳозирда уни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Яқинда Сурия ва Ироқда “Исломий давлат” сафида жанг қилган яна бир фуқаро Ўзбекистонга олиб келингани хабар қилинган эди.
-
- Россия ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган экстремистик ташкилот.