Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида икки оила аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди.
8-декабр куни эрталаб Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида оиланинг 1958 ва 2009-йилларда туғилган икки нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Бу ҳақдаги маълумот ФВВга соат 8:51 да келиб тушди. Маълум қилинишича, уйда тўққиз киши яшаган. Яна 7 нафар оила аъзоси туман шифохонасида кўрикдан ўтказилди, уларнинг аҳволи яхши, касалхонага ётқизиш талаб қилинмади.
Икки кишининг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Туман прокуратураси суриштирув ишларини бошлади.