Наманганда ЙТҲ: ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди

Наманганда содир бўлган ЙТҲ оқибатида “Ласетти”нинг кекса ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати ҳалок бўлган ЙТҲ ҳақида хабар берди.

Жорий йилнинг 29-январ куни кечки соат еттиларда “Балиқчи-Пунгон” автомобил йулининг 62-километрида Мингбулоқ тумани Қўғаликўл маҳалласига қарашли ҳудуддан ўтувчи “Ласетти” русумли автомашина йулнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, бетон панжарага урилган.

Автомашинани Мингбулоқ туманида яшовчи 53 ёшли шахс бошқарган, у автомашинани ишончнома орқали бошқарган, эгаси Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1966-йилда туғилган.

ЙТҲ ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлган. У олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.