Самарқанд вилоятида йул ҳаракати қоидаларининг бузилиши натижасида “Кобалт” русумли енгил автомобил “КАМАЗ” юк тиркамаси остига тушиб кетди. Икки киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 16-декабр куни соат 14:05 да Самарқанд-Каттақўрғон йулининг 4P-46-сонли давлат йулининг 46-километрида, Каттақўрғон тумани Омонгавхар маҳалласидан ўтувчида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлган.
“Кобалт” енгил автомобили ҳайдаб кетаётиб, “КАМАЗ” тиркамаси билан тўқнашиб кетган. Натижада “Кобалт” русумли автомашина йуловчиларидан бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этган.
Воқеа Каттақўрғон вилояти ИИБда муҳокама қилиниб, ҳайдовчилардан йул ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирилди.