Тошкентда пиротехника воситалари сотувчиси қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан пиротехника буюмлари сотувчиси қўлга олинди.

Юнусобод тумани аҳолиси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қоидабузарлар юзасидан маслаҳат берди.

Юнусобод тумани Қўшчинор маҳалласида яшовчи фуқаролар тунги вақтда номаълум шахслар томонидан пиротехника воситаларидан фойдалангани ҳақида ижтимоий тармоқларда маълумот тарқатилди. Бу ҳолат ички ишлар органлари ходимларига пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишининг олдини олиш, қоидабузарларга нисбатан қонуний чоралар кўриш имконини берди.

Қайд этилишича, Юнусобод тумани ИИБ ходимлари ушбу хабарга зудлик билан жавоб қайтарган, эртаси куниёқ Юнусобод деҳқон бозори яқинида тезкор-профилактика ишлари ташкил этилган.

Холислар иштирокида 21 ёшли Сунатилла С.дан жами 1760 ўрамда турли хил пиротехника воситалари олиб қўйилди. Кейинчалик маълум бўлишича, йигит муқаддам 277-модда «Безорилик» билан судланган.

Аниқланган қоидабузарлик факти бўйича Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 185-моддаси (“Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳужжатлар ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.