Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 2021 йил 29 январда ўғирлик содир этган чўнтак ўғрисинини қўлга олишди.
Ўша куни фуқаро ИИБга мурожаат қилди, у 27 январ куни шаҳарда жойлашган ошхонанинг ёнида йуловчи автобусига ўтирганда, номаълум шахс сумкасидан қиймати 2 миллион 340 000 сўм бўлган “Redmi Mi 5+” русумли уяли телефонини ўғирлаб кетганини тушунтирди.
Ушбу факт бўйича Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 2-қисмининг «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни фуқаро Х.Н. қилганини топишди. Суд унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган.
Қонунга биноан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати